Афғонистонлик инвесторлар Ўзбекистондаги фирмалар сони бўйича кучли бешликка кирди
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар капитали иштирокида корхоналар сони бўйича Хитой биринчиликни эгаллаб турибди. Ундан кейинги ўринларда Россия ва Қозоғистон жойлашган. Март ойи якунларига кўра, афғонистонлик инвесторлар ҳам биринчи марта кучли бешликка кирди.

Фото: independentpersian.com
2025 йилнинг 1 апрел ҳолатига Ўзбекистонда 15 739 та чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатяпти. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Шундан 4031 таси қўшма корхоналар, 11 708 таси хорижий корхоналар ҳисобига тўғри келган.
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони март ойи давомида 236 тага ошган. Хусусан, 136 та хитойлик инвесторлар иштирокида янги корхоналар ташкил этилган. Натижада хитойликлар сармоядорлар иштирокидаги умумий тузилмалар сони 3711 тага етган. Бу энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Бу борада иккинчи ўринда Россия (3033 та фирма) қайд этилган бўлса, кучли учликдан туркиялик инвесторлар (1942 та) ҳам жой олишган.
Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар сони бўйича Афғонистон илк бор кучли бешталикка кирди. 1 апрел ҳолатига Ўзбекистонда афғонистонликларнинг қисман ёки тўлиқ иштирокида 672 компания фаолият юритяпти.
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар капитали иштирокида корхоналар сони:
- Хитой – 3711 та;
- Россия – 3033 та;
- Туркия – 1942 та;
- Қозоғистон – 1082 та;
- Афғонистон – 672 та;
- Жанубий Корея – 663 та;
- БАА – 352 та;
- Тожикистон – 329 та;
- Ҳиндистон – 317 та;
- АҚШ – 310 та;
- Қирғизистон – 309 та;
- Озарбойжон – 278 та;
- Буюк Британия – 240 та;
- Беларус – 230 та;
- Германия – 217 та;
- Туркманистон – 209 та;
- Покистон – 148 та;
- Япония – 92 та.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди
Ўзбекистон | 19:09
-
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви
Ўзбекистон | 19:00
-
Халқаро олий таълим муассасалари ўртасида шахмат турнири ўтказилди
Ўзбекистон | 17:00
-
“Наманганда автомобилларни ижарага берувчи гуруҳларнинг 90 фоиз аъзоси ўқувчилар” — вилоят ЙҲХБ бошлиғи
Ўзбекистон | 15:59
Мавзуга оид

12:35 / 25.04.2025
Афғонистон «Ҳайратон – Мозори Шариф» темирйўли бўйича Ўзбекистон билан шартномани узайтирди

20:43 / 17.04.2025
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи

11:41 / 17.04.2025
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди

07:02 / 16.04.2025