«Кураш ҳеч қачон тугамайди». Саида Мирзиёева оиладаги зўравонликка қарши қонунга киритилган ўзгартиришни олқишлади
Президент ёрдамчиси буни аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам деб ҳисоблашини айтди.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева оиладаги зўравонликка қарши қонунга киритилган ўзгартиришларни олқишлаб, буни аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам деб атади.
Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, 9 апрел — оиладаги зўравонликка қарши қонун қабул қилинганига икки йил тўлган кунда президент қонунчиликка никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган «яраштириш даври»ни бекор қилишга оид жуда муҳим ўзгартириш киритилишини тасдиқлаган. «Кураш ҳеч қачон тугамайди», — деб ёзади у ўзининг Telegram каналига.
Президент ёрдамчиси қонунга киритилган ушбу ўзгартиришни аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам деб ҳисоблашини таъкидлади.
Шу билан бирга, Саида Мирзиёева агар оилада инсон қадр-қиммати ҳурмат қилинмаса ва у жисмоний, психологик ёки иқтисодий таҳқирларга дуч келса, у ерда муросага келиш, ярашиш ҳар қанақасига имконсиз эканини қайд этди.
«Бу нафақат аёллар, балки шундай шароитда яшаётган ва тарбияланаётган болалар учун ҳам муҳимдир. Қонунчиликка ушбу тузатишлар киритилиши устида ишлаган катта жамоа сиз томонда.
Йўл қанчалик машаққатли бўлмасин, ўзингиз ва фарзандларингиз тинчлигини танланг. Ота-оналар эса шуни яхши тушуниб олишлари керак: қизингизнинг зўравонликдан қочиб уйга келиши эмас, балки зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиши — ҳақиқий шармандаликдир», — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тўрткўл туманига янги ҳоким тайинланди
Ўзбекистон | 14:25
-
Тошкентда маст ҳолатда машина олиб қочгани айтилган судя лавозимидан озод қилинди
Ўзбекистон | 13:59
-
Зўравонлик содир этишга мойил бўлган педагог ходимлар рўйхати шакллантирилади
Ўзбекистон | 13:51
-
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50
Мавзуга оид

11:55
Саида Мирзиёева «Рақамли авлод қизлари» танлови ғолибларини табриклади

19:42 / 24.04.2025
Саида Мирзиёева ва Ўғилжаҳон Атабаева Самарқанддаги инклюзив таълим маркази фаолияти билан танишди

16:21 / 12.04.2025
Саида Мирзиёева болалар учун контент яратишни янги босқичга олиб чиқиш зарурлигини таъкидлади

11:11 / 11.04.2025