КХДРда мамлакат тарихидаги энг катта ҳарбий кемани қуриш бошланди
У ўлчами жиҳатидан Шимолий Кореяда мавжуд бошқа барча кемалардан икки баробар катта бўлади. Шунингдек, кема денгиз ва ердаги нишонларга қарши бошқарилувчан ракеталар билан жиҳозланади.

Фото: KCTV
Шимолий Корея ўз тарихидаги энг катта ҳарбий кемани қуришни бошлади, деб хабар бермоқда CNN. Кемани қуриш ишлари Нампо — Пхеняндан тахминан 60 километр узоқликдаги корхонада амалга оширилмоқда.
Қайд этилишича, 6 апрел куни Maxar Technologies ва Planet Labs сунъий йўлдошлари кемани тасвирга олишга муваффақ бўлган. Суратлар таҳлилига кўра, бу денгиз ва ердаги нишонларга қарши бошқарилувчан ракеталарга эга фрегат бўлади.
Кема ўлачами жиҳатида КХДРда мавжуд бошқа барча кемалардан икки баробарга катта. Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази таҳлилида келтирилишича, унинг ўлчами 140 метрга етади. Фрегатни вертикал ракета учириш тизимлари ва Шимолий Корея флотида илгари қўлланилмаган радар ускуналари билан жиҳозлаш режалаштирилган. Пхенян БМТ санкциялари сабаб бундай ускуналарга эга бўлмаслиги керак, шу боис Украинага қарши урушда ёрдам бераётгани учун Россия КХДРни таъминлаётган бўлиши мумкин.
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг собиқ капитани Карл Шустернинг таъкидлашича, Шимолий Кореяни янги ҳарбий кемаси денгиз синовларига тайёр бўлиши учун яна бир йил ёки ундан кўпроқ вақт керак бўлади. Унинг сўзларига кўра, асосий муаммо — алоқа тизимлари, электроника, датчиклар ва замонавий қуролларни ягона тизимга интеграция қилиш бўлади. Бундан ташқари, бу даражадаги улкан ҳарбий кемани бошқариш учун катта миқдорда молиявий ва инсон ресурслари талаб этилади. Жанубий Корея Миллий йиғини разведка бўйича қўмитаси аъзоси Ким Бен Ки олдинроқ Пхенянда бундай имкониятлари мавжудлигига шубҳа билдирганди. «Бу каби кема эксплуатацияси катта харажатларни, жумладан, ускуналар ва ёқилғини талаб қилади. Бундан ташқари, битта йирик ҳарбий кема денгизга ёлғиз чиқа олмайди. Шу боис савол юзага келади: Шимолий Корея бундай харажатларга дош бера оладими?» — деган у.
Ўз навбатида Жанубий Корея адмирали Ким Дук Ки якуний маҳсулот қандай бўлиши, айниқса, унинг ҳалокатли кучини паст баҳолаш мумкин эмаслигини таъкидлаган. «Агар Шимолий Корея янги фрегатни январ ойида муваффақиятли синовдан ўтказганини маълум қилган гипертовушли баллистик ракета билан жиҳозласа, бу минтақадаги хавфсизлик вазиятини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин», — дея қўшимча қилган собиқ денгиз офицери.
АҚШ Мудофаа вазирлигининг Разведка бошқармасига (DIA) кўра, 2021 йилда Шимолий Корея флотида тахминан 400 та жанговар патрул кемаси ва 70 та сувости кемаси бўлган, бироқ уларнинг деярли барчаси эскирган. Фақатгина 1970 йилларда қурилган икки «Наджин» синфидаги фрегат очиқ денгиз жанглари учун яроқли ҳисобланади. DIA ҳисоботида келтирилишича, Жанубий Корея ёки АҚШ билан юз бериши мумкин бўлган исталган можарода Шимолий Корея флоти асосан қирғоқ мудофааси билан чекланади, чунки иккала давлат ҳам ҳарбий-денгиз кучларида устуворликка эга.
Шу билан бирга, КХДР етакчиси Ким Чен Ин флотни модернизация қилишни давом эттирмоқда: янги фрегатдан ташқари Синпо портида атом сув ости кемаси, Чхонжин шаҳрида эса яна бир йирик эсминец қурилмоқда. Шунингдек, сув остидан учириладиган ракеталар ва уларни ташувчи сувости кемалари ишлаб чиқиляпти. Сентябр ойида эса Ким катта ўлчамли кемалар учун янги база қурилаётган ҳудудни кўздан кечирган эди.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
Жамият | 22:09
-
Ўзбекистон Хитойга Жиззахдаги АЭС лойиҳасига сармоя киритишни таклиф қилди
Ўзбекистон | 22:04
-
Индонезияда бомба ҳақида ҳазил қилган аёл рейсдан олинди
Жаҳон | 22:01
-
Лондонда Украинанинг Европа давлатлари билан музокаралари бўлиб ўтди
Жаҳон | 21:50
Мавзуга оид

17:01 / 19.04.2025
Конгода кема ҳалокати оқибатида 148 киши ҳалок бўлди

12:22 / 17.04.2025
Трамп Россия кемаларини АҚШ портларида қабул қилишга тақиқни узайтирди

21:48 / 16.04.2025
КХДР Украинадаги уруш ортидан 20 млрд долларга яқин даромад кўрди — Жанубий Корея

21:51 / 15.04.2025