Туркманистонда хорижликларнинг киришини соддалаштириш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланмоқда
Қонун хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ягона ахборот тизими орқали электрон визалар бериш қоидалари билан тўлдирилади.

Фото: Getty images
Туркманистон парламентининг йиғилишида «Миграция тўғрисида»ги қонунга хорижий фуқароларнинг мамлакатга кириш тартибини сезиларли даражада соддалаштирадиган муҳим ўзгартириш лойиҳаси кўриб чиқилди, деб хабар берди Turkmenportal.
Қайд қилинишича, қонун хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ягона ахборот тизими орқали электрон визалар бериш қоидалари билан тўлдирилади. Ушбу янгилик Туркманистоннинг давлат хизматларини рақамлаштириш ва модернизация қилиш бўйича миллий стратегик устуворликларига тўлиқ мос келади.
Туркманистоннинг 2012 йилда қабул қилинган «Миграция тўғрисида»ги қонуни амалда бўлган даврда 13 марта янгиланди ва такомиллаштирилди. Охирги янгиланиш 2023 йил 3 июнда киритилган.
Туркманистонга виза олиш бошқа давлатларга қараганда анча қийин, у дунёдаги энг ёпиқ давлатлардан бири. Расмийлар чет элликларнинг киришини, айниқса туризм ёки журналистика мақсадларида кираётганларни қаттиқ назорат қилади. Ҳатто қўшни давлатлар фуқаролари ҳам виза олишга мажбур.
Визаларнинг аксарият турлари Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган жисмоний ёки юридик шахснинг таклифномасини талаб қилади.
Виза бериш ҳақидаги қарорлар жуда узоқ вақт кўриб чиқилади ва аксарият ҳолларда рад этилади.
Туркманистон ҳукумати ташқи таъсирдан қўрқади ва «ишончсиз» ёки «номақбул» шахслар, хусусан, чет эллик журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаолларнинг мамлакатга киришини чеклашга ҳаракат қилади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Мавзуга оид

19:09 / 26.04.2025
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди

14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин

18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди

14:31 / 24.04.2025