Трамп ўзини танқид қилган Байденга жавоб қайтарди
АҚШ президенти собиқ ҳамкасбини нотўғри иммиграция сиёсатини юритганликда яна бир бор айблади.

Фото: Reuters
АҚШ собиқ президенти Жо Байден «миллионлаб жиноятчиларнинг Қўшма Штатларга киришига рухсат берди». Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп Truth ижтимоий тармоғидаги постида маълум қилди.
Аввалроқ, Жо Байден Трампни танқид қилиб, унинг номини тилга олмаган ва «ўша йигит» деб атаган эди. Хусусан, Байден Трамп томонидан Ижтимоий таъминот агентлиги ходимлари сонининг кенг миқёсда қисқартирилишини танқид қилиб, бу миллионлаб америкаликлар учун хавф туғдираётганига ишора қилди. «Биз ҳеч қачон бу ишончга хиёнат қилмаслигимиз ёки ўз мажбуриятларимиздан юз ўгирмаслигимиз керак», деди Байден Оқ уйни тарк этганидан кейин биринчи нутқида.
«Уйқусираган Байден - АҚШ тарихидаги энг ёмон президент», деб ёзди Трамп. Унинг сўзларига кўра, Байден даврида Қўшма Штатларга кирган жиноятчилар - «қотиллар, гиёҳванд модда сотувчилари, қамоқхона ва руҳий касалхоналарнинг собиқ маҳбуслари» - «ўйламасдан очиб юборилган чегарадан» фойдаланган. «Менинг вазифам бу қотиллар ва безориларни бу ердан даф қилиш», деб ёзди Трамп.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди
Жаҳон | 22:28
-
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди
Жамият | 22:20
-
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади
Ўзбекистон | 21:59
-
Андижондаги тошқин, олий таълимдаги ўзгаришлар ва дўхтирларга $1500 ойлик — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 21:33
Мавзуга оид

22:28
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди

20:58
Келлог 30 кунлик оташкесимдан кейин Украина можаросига барҳам берилишини айтди

17:43
Ҳиндистон ва Покистон АҚШ воситачилигида ўт очишни тўхтатишга келишди

16:18