Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
У икки кишига Қирғизистондаги халқаро университетни тамомлагани ҳақидаги сохта дипломларни тайёрлаб берган ва 4,8 минг доллар олган.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамен
Хоразмда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда сохта диплом тайёрлаш билан шуғулланган шахс қўлга олинди.
Қайд этилишича, Янгиариқ туманида Д.М. исмли шахс фуқаро Д.И.нинг ишончига кириб, унга Урганч давлат университети томонидан берилган академик таътилини тўғрилаб, диплом олиб бериши эвазига 900 АҚШ доллари ва 1,3 млн сўмни таниши М.Я. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида Д.М. фуқаролар Б.О. ва А.Б.ни алдаб, уларнинг Қозоғистон университетидаги ўқишини гўёки Қирғизистондаги халқаро университетга кўчириб, ушбу таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида сохта диплом тайёрлаб бериб, эвазига уларнинг жами 4 800 долларини қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:00 / 17.02.2026
Хоразмда янги таълим маркази: Осиё халқаро университети талабаларга қандай имкониятлар тақдим этади?
09:42 / 29.01.2026
Хоразм ҳокимликларида ўрганиш: 60 га яқин ходимнинг тадбиркорлик фаолияти аниқланди
16:15 / 23.12.2025
Хоразмда тадбиркор ундан иш сўраб келган талаба қизга шилқимлик қилди
15:34 / 11.12.2025