Чехия Россия нефтига қарамликдан қутулганини эълон қилди
Мамлакат «Дружба» қувури орқали нефть олишни тўхтатди ва ғарб қувурларидан таъминотни оширди.

Фото: Gabriel Kuchta
Чехия TAL қувури орқали нефть олишни бошлади ва сўнгги 60 йил ичида биринчи марта Россиянинг «Дружба» қувуридан нефть олишни тўхтатди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Петр Фиала маълум қилди.
16 апрель куни Италиянинг Триест шаҳридаги нефть базасидан Чехия марказий нефть омборига биринчи «қора олтин» партияси етказиб берилди. Ушбу маҳсулот Литвинов шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига юборилади.
Фиала сўзларига кўра, Чехия энди ғарб қувурларидан йилига 8 миллион тоннагача нефть олиши мумкин. Тахминларга кўра, бу ҳажм Чехия нефтни қайта ишлаш заводлари эҳтиёжларини тўлиқ қоплаш учун етарли.
«Биз энергия мустақиллигимиз сари яна бир қадам ташладик. Бу билан мамлакатнинг энергия хавфсизлиги мустаҳкамланади, чунки аввалги Россия таъминотига қарамлик Чехияни заиф қилаётган эди», деди Фиала.
Шу вақтгача нефть Чехияга иккита асосий манбадан келган. Улардан бири Россиянинг «Дружба» қувури эди. 2024 йилда таъминот улуши 42 фоизни ташкил этди. Бошқа қисми Италиянинг TAL қувурига уланган Германиянинг IKL қувури орқали келган.
TAL нефть қувури қувватини оширадиган TAL+ деб номланган лойиҳа Чехия ҳукумати томонидан 2022 йил ноябрида тасдиқланди. Техник ишлар 2024 йил май ойида бошланди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мексикада мэрликка номзод сайловолди митингида отиб кетилди
Жаҳон | 20:02
-
Италиялик ижодкорнинг кўринмас ҳайкали 18 минг долларга сотилди
Жаҳон | 19:56
-
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
Жаҳон | 19:47
-
Қозоғистонда онасидан ажралган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 19:10
Мавзуга оид

08:40
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025