«Айрим раҳбарлар тадбиркорларга ёрдам бериш ўрнига, уларга тўсиқ бўлмоқда» – президент
Ўзбекистонда айрим амалдорлар тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ўрнига уларга тўсиқ бўлмоқда, дея таъкидлади президент. У ишлаб чиқариш ва экспортни ривожлантириш учун барча соҳадаги биринчи раҳбарларнинг масъулиятини кучайтириш зарурлигини қайд этди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18 апрел куни бўлиб ўтган йиғилишда айрим раҳбарларнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ўрнига ўзлари бизнесга тўсиқ бўлаётганини кескин танқид қилди.
«Такрор ва такрор айтаман – “ҳозирги дунёдаги вазият бизга таъсир қилмайди” деганлар жуда катта хато қилади. Бундай шароитда фақат ўз кучимиз ва ички имкониятларимизга таяниб, дадил-дадил қадам ташлашимиз керак», – деди давлат раҳбари.
Лекин кўп раҳбарлар ҳали масаланинг жиддийлигини, 2 карра кўп ишлаш кераклигини билмаётгани, ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудудларни биринчи раҳбарлари аниқ-аниқ режа қилиб, ишлаб чиқариш, экспорт билан ўзи шахсан шуғулланиши шарт ва зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Бир ҳафта давомида мутасаддилар 3 мингдан зиёд тажрибали тадбиркорлар билан учрашди. Ишбилармонлар халқаро бозорлардаги тебранишларга мослашиш учун тезда ҳал қилиш керак бўлган янги-янги масалаларни қўймоқда. Вазирлар, ҳокимлар, банк ва тармоқ раҳбарларига саволлар кўп.
Айрим раҳбарлар тенденцияларни ўрганиб, хатарларни тўғри баҳолаб, тадбиркорларга йўл очиш ўрнига ўзлари тўсиқ бўлаётгани танқид қилинди.
Бундайларга нисбатан қаттиқ чора кўрилиши қайд этилди.
Тавсия этамиз
Киевга яшил чироқ: Украина энди узоқ масофаларга зарба бера олади
Жаҳон | 00:41
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудлари бўйича аҳолининг ўртача ёши очиқланди
Жамият | 12:10
-
Эрдўған Россия ва Киевни сулҳ бўйича музокараларга имкон беришга чақирди
Жаҳон | 11:51
-
Дам олиш кунлари қуруқ ва иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 11:34
-
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34
Мавзуга оид

08:10
Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё - Италия" саммитида иштирок этади

18:43 / 29.05.2025
Италия бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

16:04 / 29.05.2025
Самарқанддаги кўчага Рим шаҳри номи берилди

23:47 / 28.05.2025