Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Автомобил эҳтиёт қисмлари дўконларини ўмариш билан шуғулланган.
Сирдарё вилояти, Оқолтин туманида бир неча бор ўғрилик жиноятини содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ хабар берди.
Қайд қилинишича, Сирдарё туманида яшовчи фуқаро таниши билан тил бириктириб, 27 февраль куни Оқолтин туманида жойлашган компьютер қисмлари савдоси билан шуғулланувчи дўконга яширинча кириб, 51 млн 160 минг сўмлик товарларни ўғирлаб кетган. Сўнгра ушбу буюмларни арзон нарх эвазига сотиб юборган.
Шунингдек, улар 13 март куни Оқолтин туманидаги бошқа компьютер қисмлари дўконига яширинча кириб, 43 млн 90 минг сўмлик товарларни ўғирлаб, ўз танишларига сотиб юборган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари жараёнида мазкур жиноятни содир этган шахслар қўлга олинган. Ҳозир терговга қадар текширув давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕИ Россияга бир вақтнинг ўзида тўртта санкция режимини қўллайди
Жаҳон | 14:36
-
Швеция ва Норвегияда Ўзбекистон савдо уйлари ташкил этилади
Ўзбекистон | 14:24
-
АҚШ 2025 йил охиригача Европадан қўшинларини олиб чиқишни муҳокама қилади
Жаҳон | 14:23
-
АҚШ 1 миллион ғазоликни Ливияга кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда — ОАВ
Жаҳон | 13:56
Мавзуга оид

16:41 / 15.05.2025
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Сирдарё учун сув тақсимоти режимларини тасдиқлади

08:31 / 09.05.2025
Ҳудудларда қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

20:24 / 05.05.2025
Сирдарёда икки йилда 20 минг гектар ерни қайта фойдаланишга киритиш режалаштирилди

16:46 / 05.05.2025