Россия Баренц денгизи тўғрисидаги келишувдан чиқди
Россия вазирлар маҳкамаси Норвегия, Швеция ва Финландия билан Баренц денгизи ва Евроарктика минтақасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни бекор қилди. Россия ҳамкорликни тўхтатганликда Ғарб давлатларини айблади.

Фото: AP
Россия ҳукумати 2007 йилда Норвегия, Швеция ва Финландия билан имзоланган Баренц денгизи ва Евроарктика минтақасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни бекор қилди. 18 апрел, жума куни Россия Федерацияси ҳукумати ҳуқуқий ҳужжатлар расмий порталида Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг икки кун аввал имзоланган тегишли буйруғи эълон қилинди.
Бундан ташқари, Москва Баренц-Евроарктика кенгаши мамлакатлари томонидан 2008 йилда тузилган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларга тайёргарлик кўриш ва ҳаракат қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимдан чиқади. Ушбу ташкилотнинг ҳозирги аъзолари Дания, Исландия, Норвегия, Финландия ва Швециядир. Россия ҳам аъзо эди, аммо Украинада кенг кўламли уруш бошланганидан сўнг, бошқа давлатлар Москва билан ҳамкорликни тўхтатганини эълон қилди. 2023 йилда Россия «Ғарб иштирокчиларининг айби билан» унинг иши амалда фалаж бўлиб қолганини айтиб, кенгаш таркибини тарк этди.
2024 йил ноябрида Финландия ҳам Баренц-Евроарктика кенгашидан чиқишини эълон қилиб, Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан бу формат «бугунги кун эҳтиёжларига жавоб бермаслиги»ни маълум қилди. Ҳелсинки шимолий ҳудудлар билан ҳамкорликни бошқа йўллар орқали давом эттиришга ваъда берди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барса» 7 та гол урилган класикода ғалаба қозониб, амалда чемпионлик масаласини ҳал қилди
Спорт | 21:21
-
Теҳронда Ўзбекистон—Эрон бизнес форуми ўтказилди
Ўзбекистон | 21:05
-
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
Ўзбекистон | 20:56
-
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади
Жаҳон | 20:43
Мавзуга оид

18:26
Зеленский Путиннинг тўғридан тўғри музокаралар ўтказиш таклифига жавоб қайтарди

22:28 / 10.05.2025
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди

20:58 / 10.05.2025
Келлог 30 кунлик оташкесимдан кейин Украина можаросига барҳам берилишини айтди

19:20 / 10.05.2025