Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда синиқ гулдон 60 минг долларга сотилди
Лондондаги уй боғидан топилган ушбу гулдон машҳур керамика устаси Ханс Коппер томонидан ясалган.
Буюк Британияда боғдан топилган гулдон 60 минг долларга сотилди, деб хабар беради New York Post.
Қайд этилишича, гулдон узоқ вақт давомида британиялик аёлнинг уйида сақланган. Керамик буюм синиб қолганида ҳам аёл уни ташлаб юбормасдан, Лондондаги уйининг боғига қўйиб, ичига гуллар солишда давом этган. Шундан кейин интерер буюми мерос сифатида аёлнинг набираларига ўтган.
Улар ушбу гулдон қийматини билиш учун Лондондаги Chiswick Auctions кимошди уйига мурожаат қилган. Эксперт Жо Ллойд дарҳол вазанинг ноодатий услубига эътибор қаратиб, унинг тубига ХХ аср авангард керамикасининг энг машҳур усталаридан бири ҳисобланувчи Ханс Коппернинг белгиси туширилганини пайқаган.
Вазанинг юқори қисми синиб тушгани ва у қўпол реставрация қилинганига қарамай, кимошди уйи унинг қийматини 13 минг долларга баҳолаган. Аммо савдолар вақтида лотнинг қиймати кутилмаганда ошиб кетган. Натижада кимошди савдолари якунида гулдонни америкалик аноним харидор 66 минг долларга сотиб олган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, синган буюмнинг бундай қиммат нархга сотилганининг ўзи Коппер ишининг санъат дунёсидаги нақадар юқори аҳамиятга эга эканидан далолат беради. Вазанинг янги эгаси уни реставрация қилишга яна 10 минг доллар сарфлаб, буюмни дастлабки ҳолатига қайтармоқчи.
Мавзуга оид
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026