Россия ноқонуний мигрантларга ўз ҳолатини қонунийлаштириш муҳлатини узайтириши мумкин
Россияда ноқонуний бўлиб турган мигрантлар 2025 йил 30 апрелга қадар мамлакатни мустақил равишда тарк этиши ёки ҳолатини қонунийлаштириши керак эди. Энди бу муҳлат сентябргача узайтирилиши мумкин.

Фото: Belkin Alexey/news.ru/Globallookpress
Россия ноқонуний мигрантлар ҳолатини қонунийлаштириш муддатини 2025 йил 10 сентябргача узайтиришга рози бўлди, деб хабар берди Қирғизистон ТИВ. Дастлаб хорижликлар ҳужжатлар билан боғлиқ муаммоларни 30 апрелгача ҳал қилиши белгиланган эди.
«Россия томони Россия Федерациясида ноқонуний яшаётган барча чет элликлар ўз ҳуқуқий мақомини тартибга солиш муддати узайтирилишини эълон қилди. Мигрантларга 10 сентябргача ички ишлар органларига келиши ва зарур ҳужжатларни тақдим этишига рухсат берилади», дейилади хабарда.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Москва Қирғизистон расмийлари илтимосига кўра шундай қарорга келган. Бишкек қирғизистонлик мигрантлар ўз ҳолатини қонунийлаштириш жараёнида қийинчиликларга дуч келаётганини бир неча бор таъкидлаган.
Ноқонуний мигрантларнинг Россияда бўлишини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисидаги фармон 2024 йил декабр ойида қабул қилинган. Ҳужжатга кўра, Россияда ноқонуний бўлиб турган мигрантлар 2025 йил 30 апрелга қадар мамлакатни мустақил равишда тарк этиши ёки ҳолатини қонунийлаштириши керак.
Фармонда белгиланишича, ўз ҳолатини қонунийлаштирмоқчи бўлган мигрантларга шахсий биометрик маълумотларини топшириш, наркотик ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаганини, ОИТС ёки тегишли рўйхатдаги бошқа юқумли касалликларга чалинмаганини тасдиқлаш учун тиббий кўрикдан ўтиш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, мажбурий тўловлар бўйича қарзни ўз ихтиёри билан тўлаш, патент, меҳнат қилиш, вақтинча яшаш учун рухсатнома, ўқиш ёки яшаш учун рухсатнома беришни рад қилиш учун асос йўқлигини исботлаш ва бошқа талаблар қўйилган.
Тавсия этамиз
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Британиялик 2 ёшли бола Mensa тарихидаги энг ёш даҳога айланди
Жаҳон | 01:08
-
Истанбуллик эркак ҳар куни ишга бориш учун Босфордан сузиб ўтиши маълум бўлди
Жаҳон | 00:40
-
«Аҳмоқлар. Ўт очишни тўхтатиш ўлимлар бўлмаслиги учун керак» — Зеленский
Жаҳон | 23:33 / 02.06.2025
Мавзуга оид

22:54 / 30.05.2025
АҚШ Олий суди Трампга Байденнинг миграция дастурини бекор қилишга рухсат берди

21:12 / 30.05.2025
Чет элликлар Россияга кириш режалари ҳақида уч кун олдин хабар бериши керак

16:41 / 30.05.2025
Россиянинг бир ҳудуди ўзбекларнинг тарихий ватани деб аталди

19:33 / 29.05.2025