Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон суперкомпютер яратишга 40-50 млн доллар сарфлайди
Кучли суперкомпютерларни яратиш учун мамлакатга сўнгги авлод H200 чиплари олиб келинади.
Фото: Kazinform
Қозоғистонга уч ой ичида 64 та Nvidia суперкомпютер кластери олиб келинади. Бу ҳақда рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вице-вазири Каниш Тулеушин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонга аллақачон Nvdia чипларининг биринчи партияси олиб келинган.
«Уларнинг нархи қиммат эмас, аниқ суммани айта олмайман. Аммо қуввати жиҳатида у қадар куч эмас. Бу биринчи навбатда, олишга рухсат берилганларидан, шунинг учун биз кичикроқ моделларни унда синаш мақсадида бу имкониятдан фойдаландик», — дейди вазир ўринбосари.
Қайд этилишича, энди вазирлик нисбатан кучли суперкомпютерларни яратиш учун сўнгги авлод H200 чипларини харид қилишни режалаштирмоқда.
«Яқин 3-4 ой ичида улар Қозоғистон ҳудудига олиб келиниб, ўрнатилишини кутяпмиз. Нархи — 40-50 миллион доллар атрофида. Бу 64 та кластер бўлгани учун чиплари сони кўп. Улар барча хавфсизлик талабларига жавоб берадиган янги дата-марказимиз базасига ўрнатилади», — дейди Тулеушин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрида Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этганди. 5 кубитли турк квант компьютери аллақачон оптималлаштириш, криптография, молекуляр моделлаштириш ва сунъий интеллект каби соҳаларда ўз потенциалини намойиш этиб улгурган.
Мавзуга оид
20:23 / 31.03.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаевни қабул қилди
09:40 / 31.03.2026
Россия ва Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келиш кўпаймоқда
07:17 / 25.03.2026
Қозоғистонда илмий-фантастик услубдаги осмонўпар бино қурилиши бошланди
08:51 / 24.03.2026