Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда BYD пиёдани уриб юборди
Яшнобод туманида BYD русумли машина тартибга солинган пиёдалар йўлагидан ўтаётган аёлни уриб юборди. Жабрланувчига шифокорлар томонидан ёрдам кўрсатилди.
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Яшнобод туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 2 май куни соат 16:05 ларда Яшнобод тумани Нукус—Фарғона йўли кўчалари чоррасида BYD русумли автомашинасини бошқариб келаётган ҳайдовчи тартибга солинган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда Lacetti пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўнга яқин кишини уриб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Тармоқларда тарқалган видеода бир нечта машина пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тўхтаганини, Lacetti машинаси эса катта тезликда келиб, пиёдалар йўлагини кесиб ўтаётган фуқароларни уриб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетганини кўриш мумкин.
Мавзуга оид
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
19:00 / 16.04.2026
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
15:37 / 15.04.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet'нинг улуши 80 фоиздан пасайди
10:16 / 15.04.2026