Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди
Ёнғинни бартараф этишга 4 та асосий турдаги ва битта қўшимча техника жалб этилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 4 май куни соат 15:50 да Тошкент тумани Ифтихор МФЙ, Бинокорлар кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида «112» тизими орқали ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида корхонанинг 90 метр квадрат майдондаги том қисми ва девор қопламаси ёнган.
Ёнғинни бартараф этишга 4 та асосий турдаги ва битта қўшимча техника жалб этилган.
Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Аввалроқ Яккасарой тумани Қўшбеги кўчасида жойлашган кичик саноат зонаси ҳудудидаги Синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин рўй бергани, ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:26 / 20.12.2025
Қоратош–Самарқанд Дарвоза кўчалари кесишмасида машина ёниб кетди
09:22 / 18.12.2025
Тошкент туманида 38 млрд сўмлик дори омбори фош этилди
08:21 / 13.12.2025
«Авиасозлар» бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
15:29 / 12.12.2025