Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича ягона малака талаблари ишлаб чиқилади
Сўнгги етти йилда тиббиёт олийгоҳларига қабул 4,5 баробар кўпайиб, йилига 25 минг нафар ёшлар ўқишга кирмоқда. Уларнинг 40 фоизи хусусий олийгоҳларда ўқимоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Битирув имтиҳонини олийгоҳнинг ўзи олиши, билим ва кўникмаларни баҳоловчи шаффоф тизим йўқлиги оқибатида мутахассислар етарли билим ва амалий кўникмасиз меҳнат бозорига кириб келаётгани қайд этилди.
Эндиликда тиббиёт олийгоҳлари ва техникум битирувчиларининг замонавий диагностика ва даволаш усулларини ўзлаштириши шаффоф тизим асосида алоҳида баҳоланади. Бу тизим ишлаётган врач ва ҳамшираларга ҳам татбиқ этилади.
Шу мақсадда Тиббиёт соҳасини баҳолаш миллий маркази ташкил қилинади. Ушбу марказга халқаро тан олинган хорижий ташкилот жалб қилинади. Давлат ва хусусий клиникалар эса аккредитациядан ўтади.
Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш вазифаси давлат ва хусусий тиббиёт олийгоҳлари, ихтисослашган марказлар ва вилоят муассасаларига берилади.
Мутасаддиларга шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича ягона малака талабларини ишлаб чиқиш топширилди.
Мавзуга оид
19:21 / 09.11.2025
Президент фармони билан бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мукофотланди
12:52 / 08.11.2025
Хусусий тиббиётнинг улуши мамлакатда 30 фоизга етди
18:55 / 04.11.2025
Хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тузилди
18:21 / 30.10.2025