Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Венгрияга етиб борди
Ўзбекистон етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Над ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Будапешт шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Самолет олдида Ўзбекистон етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Над ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф дастурига мувофиқ, 20 май куни олий даражадаги Ўзбекистон—Венгрия музокаралари бўлиб ўтади.
Давлат раҳбари Венгриянинг расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказади.
Ўзбекистон президенти 21 май куни Венгрия пойтахтида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.
Мавзуга оид
21:27 / 05.07.2026
Венгрия президенти бош вазирнинг талаби билан истеъфога чиқмаслигини айтди
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
18:06 / 27.05.2026