Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд Трампга Таълим вазирлигининг барча ходимларини ишга қайтариш мажбуриятини юклади
АҚШ президенти 20 мартда Таълим вазирлигини ёпишга оид фармонни имзолаган эди. Массачусетс суди вазирлик фаолиятини тўлиқ тиклаш бўйича қарор чиқарди.
Массачусетс округ суди Доналд Трампга АҚШ Таълим вазирлиги фаолиятини тўлиқ тиклаш мажбуриятини юклади, деб хабар беради CNBC.
«Департамент ўз функция ва мажбуриятларини, шунингдек, Конгресс томонидан белгиланган бошқа қонунчилик актларини бажариш имкониятига эга бўлиши керак», — дейилади федерал судя Мен Чжуннинг қарорида.
Шундай қилиб, президент маъмурияти вазирликнинг 1,3 мингдан ортиқ ходимини лавозимга тиклаши керак бўлади.
Доналд Трамп 20 март куни Таълим вазирлигини қисқартириш жараёнини бошлашга оид фармонни имзолаган эди. Унда таълим вазири Линда Макмаҳонга «Таълим вазирлигининг ёпилишини таъминлаш ва таълим соҳасидаги ваколатларни штатларга қайтариш бўйича барча зарур чораларни кўриш» топширилган. Фармон имзоланганидан бир неча кун ўтиб, ўқитувчилар касаба уюшмалари ва ҳуқуқ ҳимоячилари президент маъмурияти устидан судга шикоят киритган.
Даъвога кўра, иш ўринларининг бундай қисқартирилиши таълим вазирлигини бутунлай фалажлайди, оқибатда департамент ўз функцияларини бажаролмай қолади. Бу эса АҚШ конституциясига зид, Конгресс ваколатлари чекланмоқда.
«Чунки вазир Макмаҳонга қонуний функцияларни йўқ қилиш ёки бузишга рухсат берилмаган, у қонун билан белгиланган рухсатдан ташқари вазирликнинг масъулиятини бошқа агентлик ёки ташкилотга ўтказа олмайди», — дейилган эди аризада.
Трамп вазирликни ёпиш қарорини давлат харажатларини қисқартириш дастури доирасида қабул қилган. У шунингдек, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги каби бошқа ташкилотлар ҳам ёпилишини айтган. Аммо бу унинг вазирлик даражасидаги идорани ёпиш йўлидаги биринчи уриниши ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30
«Артемида-3» учун астронавтлар танланди
09:15
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
21:33 / 09.06.2026