Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
Деҳли шаҳрида Ўзбекистон ва Ҳиндистон олий таълим муассасалари форуми ўтказилди.
Мамлакат элчихонаси ва Ҳиндистоннинг MD House компанияси томонидан 25 май куни ташкил этилган тадбирда икки мамлакат олий таълим муассасалари делегациялари иштирок этди.
Сўнгги йилларда ҳиндистонлик ёшларнинг Ўзбекистон университетларида таълим олишга бўлган қизиқиши ортиб бормоқда. Мамлакат ҳаётининг турли жабҳаларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, таълим тизимининг халқаро андозаларга уйғунлиги, олий билим юртларида хорижлик ёшлар учун яратилган қулай шароитлар, хусусан, улар учун таълим бериш инглиз тилида олиб борилаётгани ва бошқа жозибадор жиҳатлар бунга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистонда чет давлатлардан келган талабалар учун қулай яшаш шароити ва хавфсиз муҳит яратилгани ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Форум доирасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон университетлари делегациялари ўзаро ҳамкорликнинг янги истиқболларини муҳокама қилиши, улар ўртасида англашув меморандумлари имзоланиши кутилганди.
Шунингдек, Ўзбекистон вакиллари ёшларнинг хорижда таълим олишини ташкил қилиш билан шуғулланадиган йирик компаниялар билан музокаралар ўтказди.
Сўнгги йилларда олий таълим давлатлараро ҳамкорликнинг самарали йўналишларидан бирига айланган. Хусусан, бугунги кунда Ўзбекистон университетлари ва институтларида 10 мингга яқин ҳиндистонлик ёшлар таҳсил олмоқда. Бу кўрсаткич йилдан йилга ўсиб бормоқда.
Мавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026