Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ташқи ишлар вазири: Путин Украинада урушни давом эттирмоқчи
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул фикрича, Россия президенти Владимир Путин тинчликдан манфаатдор эмас ва урушни давом эттирмоқчи. Трампнинг махсус вакили Келлог Москва Женева конвенцияларини очиқдан очиқ бузаётганини айтди.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул 25 май, якшанба куни Киев иттифоқчилари Россиянинг Украинани оммавий ўққа тутганига жавобан Москвага қарши қўшимча санкциялар жорий этиши кераклигини айтди.
«Путин тинчликдан манфаатдор эмас, у бу урушни давом эттирмоқчи ва биз бунга йўл қўймаслигимиз керак, шунинг учун Европа Иттифоқи қўшимча санкциялар бўйича келишиб олади», — деди Вадефул ARD телеканалида. Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ғарб давлатларини Украина уруш бошланганидан бери Россия томонидан энг йирик ўққа тутилишига «қатъий муносабатда бўлишга» чақирди.
«Биз буни қабул қила олмаймиз», деди Вадефул. Унинг сўзларига кўра, Путиннинг сиёсати «Путинни музокаралар столига ўтиришга кўп уринган АҚШ президенти Доналд Трамп учун ҳам ҳақоратдир».
Россия зарбасини АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог ҳам изоҳлади. «Бу Киев, - деб ёзди у X ижтимоий тармоғида ёнғин нури билан ёритилган тутун устунлари суратини илова қилиб. - Аёллар ва болаларнинг тунда уйларида ўлдирилиши 1977 йилги Женева Тинчлик протоколларининг аниқ бузилиши. Бу ҳужумлар шармандаликдир. Қотилликларни тўхтатинг. Оташкесимга эришинг».
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
10:25 / 09.06.2026