Жаҳон | 08:45 / 27.05.2025
6616
2 дақиқада ўқилади

Украина учун қурол масофаси: Вадефул Россия танқидини рад этди

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул Россиянинг тинчлик музокараларини ўтказишни истамаслиги «оқибатсиз қолмаслиги ҳақида ҳар доим аниқ огоҳлантирган».

Йоханн Вадефул Фото: PIERRE-PHILIPPE MARCOU/AFP/Getty Images

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул Германия, Франция ва Буюк Британия томонидан Украинага етказиб бериладиган қурол-яроғлар масофасига қўйилган чекловларни бекор қилиш қарорини Россиянинг Украинадаги ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда конструктив иштирок этишни истамаслиги билан боғлади. «Россия президентининг музокаралар столига ўтириш учун кўплаб имкониятлари бўлди ва у уларни рад этди», деди у Лиссабонда Португалия ташқи ишлар вазири Пауло Рангел билан учрашувда. «Биз ҳар доим бундай хатти-ҳаракатлар оқибатларсиз қолмаслигини аниқ огоҳлантирганмиз».

Шунингдек, у Германия ҳукумати «Украинани Россияга қарши мудофаа курашида қўллаб-қувватлашини» ҳар доим «аниқ айтиб келганини» эслатди. Германия Россияга қарши санкциялар бўйича қарор қабул қилади ва бу масалани АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашувда кўтаради, дея давом этди Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари.

Берлин Киевга шундай ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этади, бу «унинг ўзини ҳимоя қилишга имкон беради ва руслар томонидан урушнинг муваффақиятли давом эттирилишига тўсқинлик қила олади».

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид