Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Қозоғистон тиббиёти кунлари ўтказилади
Тошкентда соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Акмарал Алназарова билан учрашди.
Мулоқотда таъкидланганидек, кейинги йилларда икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда.
Учрашувда Ўзбекистонда Қозоғистон тиббиёти кунларини ўтказиш ва уни Оролбўйи ҳудудидан бошлаш, тиббиёт олий таълим муассасалари ўртасидаги дипломларнинг ўзаро тан олиниши масалалари муҳокама қилинди.
Қолаверса, болалар онкогематологияси, орфан касалликларини даволаш, кардиохирургия, онкология, фармацевтика, тиббий суғурта ва бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, ҳамкорликда тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ишларини кучайтириш ҳам соҳани ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири экани таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар 2025-2026 йилларга мўлжалланган икки давлат Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича асосий чора-тадбирлар режасини имзолади.
Мавзуга оид
17:49 / 02.06.2026
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад қилди
20:11 / 01.06.2026
Қозоғистонда янги «ҳокимият партияси» - «Адолат» расман рўйхатга олинди
18:42 / 01.06.2026
ЕИ Қозоғистон ва Ўзбекистонда миграция маркази очиши мумкин — ОАВ
17:43 / 31.05.2026