Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда ИШИД фаоллашгани маълум бўлди
Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин ИШИД биринчи ҳужумларни амалга оширгани таъкидланмоқда.
«Исломий давлат» (ИШИД) террорчилик гуруҳи шу ҳафта бошида Сурия ҳукумат кучларига қарши ҳужумлар уюштирганини эълон қилди, деб хабар берди Associated Press (AP).
Агентликнинг қайд этишича, бу Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейинги биринчи ҳужумлар бўлиб, улар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Террорчилар 29 май куни ўрнатган бомба портлаши оқибатида етти нафар суриялик ҳарбий ҳалок бўлгани ёки яраланганини даъво қилмоқда.
Бундан ташқари, шу ҳафта бошида яна бир бомба портлаши оқибатида Сурия миллий армиясидан бир милиционер ҳалок бўлди. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ҳам ИШИД ўз зиммасига олди.
Ҳар иккала теракт ҳам Сурия жанубидаги Ас-Сувайда вилоятида содир этилган. 2024 йил ноябрь ойи охирида Сурия мухолифатининг қуролли тузилмалари Сурия армияси позицияларига қарши кенг кўламли ҳужум уюштирди ва 8 декабрь куни Дамашққа кирди. Башар Асад Сурия президенти лавозимини ва мамлакатни тарк этиб, Россияда қўним топди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026