Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Microsoft 6 минг ходимини ишдан бўшатганидан кейин юзлаб ишчиларини қисқартирди
Сўнгги ишдан бўшатишлар май ойидаги қисқартиришларнинг давоми ҳисобланади. Қисқартиришлар асосан дастурчи муҳандисларга таъсир қилмоқда.

Фото: Getty images
Microsoft корпорацияси сўнгги йиллардаги энг йирик ишдан бўшатишлардан бир неча ҳафта ўтиб, яна 300 нафардан ортиқ ходимини қисқартирди, деб хабар беради Bloomberg.
Microsoft вакилининг маълум қилишича, сўнгги ишдан бўшатишлар май ойида эълон қилинган 6 минг иш ўрнини қисқартиришга қўшимча ҳисобланади. «Биз компаниямизни ўзгарувчан бозор шароитида муваффақиятли фаолият юритиши учун ташкилий ўзгаришларни амалга оширишда давом этамиз», — дейди агентлик суҳбатдоши.
Қайд этилишича, сунъий интеллектнинг ривожланиши технологиялар соҳасида меҳнат бозорини ҳаракатга келтирган — компаниялар СИга боғлиқ иш ўринларига устуворлик бериб, ушбу технологиядан маблағларни тежашда фойдаланмоқда.
Microsoft сунъий интеллект ёрдамида дастурий таъминотни ишлаб чиқиш жараёнини тезлаштириш учун код ёзиш воситалари самарадорлигига таянаётган компаниялардан биридир. Аввалги қисқартиришлар эса энг кўп дастурчи муҳандисларга таъсир қилган.
2024 йил июн ҳолатига кўра, компанияда 228 мингга яқин ходим фаолият юритган, уларнинг 55 минги АҚШда ишлайди.
Тавсия этамиз
Орзу ортидаги дард: Кореяга келин бўлган ўзбек қизлари қисмати
Аёллар дунёси | 14:47 / 17.08.2025
Зангезур: Ўзбекистон учун янги стратегик имкониятми?
Жаҳон | 21:43 / 14.08.2025
“Аср савдоси”. Россия Аляскани нега сотиб юборганди?
Жаҳон | 19:31 / 13.08.2025
“3 килога етган”: Самарқандда 80 ёшли бемордаги йирик буқоқ олиб ташланди
Жамият | 11:07 / 13.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ҲАМАС исроиллик асирларнинг ярмини озод қилишга рози бўлди
Жаҳон | 01:42
-
Ўзбекистонлик ёш муҳандислар Гиннес рекордини янгилашди – вазирлик
Ўзбекистон | 01:24
-
Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғига ёндош қурилган замонавий меҳмонхоналар мажмуаси билан танишди
Ўзбекистон | 00:53
-
Украинанинг хавфсизлик кафолати учун Европа тўлаши керак – АҚШнинг НАТОдаги вакили
Жаҳон | 00:40
Мавзуга оид

12:31 / 13.08.2025
ChatGPT-5 тезроқ ва ақллироқ, аммо ҳамон GPT-4.5 дан ортда экани маълум бўлди

09:36 / 11.08.2025
Америкалик эркак ChatGPT маслаҳатлари туфайли шифохонага тушди

23:22 / 07.08.2025
OpenAI янги, янада кучли GPT-5 сунъий интеллект моделини тақдим қилди

07:09 / 04.08.2025