Ўзбекистон | 15:28 / 05.06.2025
2453
1 дақиқада ўқилади

IndiGo авиакомпанияси Мумбайдан Тошкентга қатновларни йўлга қўяди

1 августдан авиаташувчи Мумбай-Тошкент-Мумбай йўналиши бўйича мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлайди.

Фото: Uzbekistan Airports

Ҳиндистоннинг лоукостер IndiGo авиакомпанияси Тошкентга иккинчи йўналишни очади. 2025 йил 1 августдан авиаташувчи Мумбай-Тошкент-Мумбай йўналиши бўйича мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлайди. Рейслар ҳафтасига тўрт марта душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Airbus A320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

IndiGo - бош қароргоҳи Ҳиндистоннинг Гургаон шаҳрида жойлашган ҳинд хусусий лоукостер авиакомпанияси. Компания мунтазам қатновлар ва самолётлар сони бўйича мамлакатдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади. IndiGo 2023 йил сентябрь ойидан Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича Ўзбекистонга мунтазам рейсларни амалга ошириб келмоқда.

Янги йўналиш – Мумбай (илгари Бомбей) Ҳиндистоннинг молиявий маркази ва дунёдаги аҳоли энг зич жойлашган шаҳарлардан бири. Ҳиндистоннинг ғарбий соҳилида Араб денгизи бўйида жойлашган шаҳар Болливуднинг юраги ва савдо, мода ва кўнгилочар маркази ҳисобланади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид