Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди
2024 йилнинг 4 июн куни Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида Остона-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган йўловчи автобуси ёниб кетди.
Маълум қилинишича, фавқулодда вазият содир бўлган вақтда автобусда беш нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расман маълум қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Остона-Қарағанда-Олмаота йўлининг 960-участкасида автобуснинг двигател қисмида ёнғин содир бўлган. Тез ёрдам хизмати етиб келгунига қадар ёнғин ҳайдовчи ва йўловчилар томонидан ўчирилган.
Қутқарув хизмати вакилларининг сўзларига кўра, улар 30 дан ортиқ йўловчини зудлик билан эвакуация қилган ва йўл бўйида жойлашган лагерга олиб кетган, уларнинг барчасига зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган.
Автобусда жами 34 киши, жумладан, 9 нафар бола бўлган. Расмий маълумотларга кўра, йўловчилар орасида 5 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳам бўлган.
Хабарда қайд этилишича, ушбу ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Бу қутқарувчиларнинг тезкор ва аниқ ҳаракатлари туфайлидир.
Мавзуга оид
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
14:02 / 09.06.2026
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
00:26 / 08.06.2026