Жамият | 20:36 / 05.06.2025
1891
1 дақиқада ўқилади

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

У отаси билан меҳнат миграциясида бўлган, бироқ ҳужжатлари нотўғри расмийлаштирилгани учун РФдаги вақтинчалик сақлов марказига жойлаштирилган.

Фото: Сунъий интеллект томонидан яратилган сурат

Бугун, 5 июн куни Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида ота-она қарамоғисиз қолган, вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга олиб келинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу боланинг отаси меҳнат миграциясида бўлиб, ҳужжатлар нотўғри расмийлаштирилгани боис, ўғлини вақтинчалик сақлов марказидан олиб кета олмаган.

Вояга етмаган фуқаро Тошкентга етиб келганидан сўнг, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан онасига топширилган. Эндиликда бола учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари унинг доимий яшаш жойида давом эттирилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳамкорлиги натижасида 2025 йил 5 июн ҳолатига қадар жами 56 нафар вояга етмаган фуқаро ватанга қайтарилган.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид