Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда июн охиридан ички авиақатновлар сони кўпаяди
Мамлакат ичидаги транспорт қулайлигини ошириш мақсадида Ўзбекистонда июн ойи охиридан бошлаб ички мунтазам авиақатновлар сони кўпаяди.
Янги йўналишлар асосий тарихий ва сайёҳлик марказлари орасидаги сафар вақтини қисқартириш, шунингдек, ҳудудларнинг ўзаро боғлиқлигини яхшилаш имконини беради.
Хусусан, Centrum Air авиакомпанияси 24 июндан бошлаб Самарқанд — Урганч йўналиши бўйича ҳафтасига уч марта парвозларни йўлга қўяди. 25 июндан бошлаб эса Бухоро — Урганч, Самарқанд — Бухоро ва Бухоро — Тошкент йўналишларида ҳафтасига икки маротаба парвозлар амалга оширилади. Тошкент — Урганч йўналиши бўйича эса аллақачон ҳар куни (сешанбадан ташқари) парвозлар бажарилмоқда.
Ички авиақатновларнинг кенгайиши сайёҳлар учун янада қулай шароитлар яратиб, муҳим тарихий ва маданий марказларга боришни осонлаштиради.
Транспорт инфратузилмасининг такомиллашуви ички туризмни ривожлантириш, минтақалар иқтисодиётини рағбатлантириш ва уларнинг умуммиллий сайёҳлик оқимига қўшилишига кўмаклашади.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026