Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий тармоқлардаги энг кўп мурожаатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ва суд, ҳокимликларга тўғри келади - Президент
Мурожаатлар ҳал бўлмагани учун, ижтимоий тармоқлар орқали чиқишлар кўпайган. Ижтимоий тармоқлардаги энг кўп мурожаатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ва суд, ҳокимликлар, таълим, экология соҳаларига тўғри келади. Мингга яқин мурожаатларда президентнинг шахсий қабули сўралган.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
“Халқ қабулхоналари тизими ҳам аҳоли дардини эшитиб, масалаларни ҳал қилиш ўрнига мурожаатларни давлат ташкилотларига тақсимловчи “диспетчер”га айланиб қолди”, - деди давлат раҳбари.
Мисол учун, ўтган йили виртуал қабулхона ва халқ қабулхоналарига юборилган мурожаатларнинг 55 фоизи ижобий ҳал этилмаган.
Мурожаатлар ҳал бўлмагани учун, ижтимоий тармоқлар орқали чиқишлар кўпайган. Ижтимоий тармоқлардаги энг кўп мурожаатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ва суд, ҳокимликлар, таълим, экология соҳаларига тўғри келади. Мингга яқин мурожаатларда президентнинг шахсий қабули сўралган.
“Айниқса, Тошкент шаҳри ва Бухорода мансабдор шахслар устидан шикоятлар кўпайганини ҳокимлар қачон таҳлил қилган? Вазирлар ва ҳокимлар мурожаатларга ечим бермаса, одамлар додини кимга айтсин? Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, унинг дарди ва умиди турганини унутмаслигимиз керак!” - деди президент.
Мавзуга оид
12:30 / 25.06.2026
Йирик лойиҳаларда маҳаллий қурилиш материаллари улуши оширилади
11:45 / 25.06.2026
Президент: Ҳар бир инвестиция келишуви лойиҳа ва янги иш ўрнига айланиши шарт
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
16:59 / 24.04.2026