Евроиттифоқ Қрим ва Севастопол учун санкцияларни узайтирди
Россия томонидан Европа Иттифоқига қўшилган яриморолдан товар ва хизматлар импортига, шунингдек, у ерга 2014 йил июн ойида жорий этилган товарлар ва технологияларни етказиб беришга қўйилган тақиқлар 2026 йилнинг июнигача узайтирилди.

Фото: DW/Y. Vishnevetskaya
Европа Иттифоқи Россиянинг Қрим яримороли ва Севастопол шаҳрини ноқонуний қўшиб олиши муносабати билан 2014 йил июн ойида жорий қилган санкцияларни яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда 16 июн, душанба куни ЕИ кенгаши маълум қилди.
Брюсселнинг эслатишича, гап қўшиб олинган Қримдан Европа Иттифоқига товар ва хизматлар импортини тақиқлаш, яриморол иқтисодиётига сармоя киритиш, шунингдек, транспорт, телекоммуникация, энергетика, нефт ва газ саноати учун товарлар ва технологияларни етказиб бериш ҳақида кетмоқда.
Европа Иттифоқи кенгаши ўзининг пресс-релизида таъкидлаганидек, 2022 йилдан бери Россия Федерацияси Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузишда янада кўпроққа бориб, бу мамлакатга қарши кенг кўламли урушни бошлаб юборди. «Европа Иттифоқи Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегаралари доирасидаги мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги ҳамда Россия агрессиясидан ўзи ҳимоя қилишнинг ажралмас ҳуқуқига содиқ қолади», — дейилади матнда.
Россия Федерациясининг Украинага қарши ҳарбий тажовузи муносабати билан Брюссел аллақачон Москвага қарши 17 та санкция пакетини жорий қилган. Улардан охиргиси Россия ўз нефтини экспорт қилиш учун фойдаланадиган «соядаги флот»нинг яна 200 та кемасига чекловларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, 75 та янги юридик ва жисмоний шахслар Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилди.
Bloomberg маълумотларига кўра, Европа Иттифоқининг навбатдаги, 18-санкциялар пакети Россия молия секторига қаратилган. Хусусан, яна 20 та Россия банкининг халқаро SWIFT тўлов тизимидан узилиши муҳокама қилинмоқда. Яна бир эҳтимолий қадам - Россия нефтининг нархи чегарасини бир баррел учун 60 доллардан 30 долларгача тушириш.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди
Жаҳон | 23:25 / 05.07.2025
-
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил энергия» йўлаги бўйича қўшма корхона ташкил этди
Иқтисодиёт | 23:07 / 05.07.2025
-
Буюк Британия Сурия билан дипломатик муносабатларни тиклади
Жаҳон | 22:45 / 05.07.2025
-
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Жамият | 22:35 / 05.07.2025
Мавзуга оид

15:55 / 03.07.2025
NYT: АҚШ янги санкцияларининг йўқлиги эскилари таъсирини пасайтиряпти

15:16 / 01.07.2025
Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилувчи фармонни имзолади. Қандай енгилликлар берилмоқда?

13:35 / 01.07.2025
Евроиттифоқ Украина учун агромаҳсулотлар импортини енгиллаштиради

13:00 / 30.06.2025