Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия Сурия билан дипломатик муносабатларни тиклади
Дипломатик алоқалар 2011 йилда, фуқаролик уруши бошланиши ортидан узилган эди.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэммининг Дамашққа ташрифи ортидан Буюк Британия Сурия билан дипломатик муносабатларни тиклади, деб хабар қилди мамлакат ташқи ишлар вазирлиги.
«Британия ташқи ишлар вазирининг Дамашққа бугунги ташрифи ортидан Лондон Сурия ҳукумати билан дипломатик муносабатларни расман тиклади», дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, бу британиялик вазирнинг 14 йил ичида Сурияга илк сафари бўлди.
Британия ташқи ишлар вазири Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа ва Сурия ташқи ишлар вазири Асад аш-Шайбоний билан учрашди.
Лэмми Буюк Британия Сурия ҳукуматини «Сурия фуқаролари учун барқарор, хавфсиз ва фаровон келажак қуришда» қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
2024 йил ноябр ойи охирида қуролли мухолифат гуруҳлари Сурия армиясига қарши кенг кўламли ҳужум бошлади. 8 декабр куни улар Дамашқни эгаллади. Башар Асад Сурия президенти лавозимини тарк этиб, Россияга қочди. Шундан сўнг Ғарб давлатлари Дамашқ билан муносабатларни нормаллаштириш йўлини белгилади.
Мавзуга оид
19:09 / 14.07.2026
Электромобилларда энг кўп учрайдиган носозликлар маълум қилинди
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026