Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Украина билан Истанбул келишувларини амалга оширишга тўлиқ тайёрлигини маълум қилди
Россия музокаралар гуруҳи вакили, генерал-лейтенант Александр Зорин Россиянинг Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг жасадларини топширишга тайёрлиги ҳақида гапирди.
Россия Истанбулда эришилган келишувларни амалга оширишга, жасадларни топшириш ва белгиланган формула бўйича алмашишга тўлиқ тайёр.
Бу ҳақда россиялик музокарачилар гуруҳи вакили, генерал-лейтенант Александр Зорин маълум қилди, деб ёзади Россия матбуоти.
«Мен Истанбулда эришилган келишувларни амалга оширишга тўлиқ тайёр эканлигимизни тасдиқлайман. Биз барча жасадларни топширишга, шунингдек, белгиланган формула бўйича ҳарбий асирларни алмашишга тайёрмиз», — деди Зорин.
Унинг сўзларига кўра, Россия томони Истанбулдаги келишувларга мувофиқ, Украина Қуролли кучлари аскарларининг жасадларининг биринчи партиясини алмашиш ҳудудига етказган. Унинг қайд этишича, Россия Украинага 6 мингдан ортиқ жасадни қайтаришга тайёр.
Зориннинг хабар беришича, бугундан Украина Қуролли кучлари аскарлари жасадлари билан ватанга қайтариладиган поездлар ҳаракатлана бошлайди.
Унинг таъкидлашича, Россия томони Украинадан жасадлар топширилиши ҳақида расмий тасдиқловни кутмоқда.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Залужний Зеленскийга сайловда қатнашмоқчилигини айтди
16:47 / 02.07.2026
Россия Киевга вайронкор зарбалар йўллади – суратлар
11:21 / 02.07.2026
CSIS: Россия ҳар ой 30 мингдан ортиқ ҳарбийдан айрилмоқда
20:18 / 01.07.2026