Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АЭХА билан ҳамкорликни тўхтатди
Эрон парламенти Атом энергияси халқаро агентлиги билан ҳамкорликни тўхтатувчи қонунни маъқуллади. Ҳужжат АЭХА инспекторларининг мамлакатга киришини тақиқлайди.

Фото: Icana News Agency via ZUMA Press/picture alliance
Эрон Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) билан ҳамкорликни вақтинча тўхтатмоқда. 25 июн, чоршанба куни тегишли қонун лойиҳаси Теҳрондаги бир палатали парламент – Мажлис томонидан маъқулланди, деб хабар берди IRIB давлат телеканали.
Эроннинг Mehr ахборот агентлиги ёзишича, йиғилишда қатнашган 223 депутатдан 221 нафари ҳужжатни қўллаб-қувватлаган. Қонун лойиҳаси Ислом Республикаси ҳукуматига халқаро ядровий тартибга солувчи орган билан ҳамкорликни тўхтатиш мажбуриятини юклайди. Эрон парламенти президиуми матбуот котиби Алиризо Салимий ISNA агентлигига маълум қилишича, агар Эрон ядро иншоотлари хавфсизлиги ва тинч ядровий фаолияти кафолатланмаса, АЭХА ходимлари текширув ўтказиш учун мамлакатга кира олмайди.
Қонун лойиҳаси ҳали Конституция муҳофизлари кенгаши ва Хавфсизлик кенгаши томонидан тасдиқланиши керак. Аввалроқ Мажлис раиси Муҳаммад Бағир Ғолибаф бу чора АЭХАнинг «сиёсийлашган позицияси» билан боғлиқ, деб тушунтирган эди. У ташкилотни ўз мажбуриятларини бажара олмай, «сиёсий восита»га айланиб қолганликда айблади.
Аввалроқ АЭХА раҳбари Рафаэл Гросси бойитилган уран захираларини текшириш учун Эрон ядро иншоотларига киришни талаб қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Исроил Эронга қарши уруш бошлаган куни Теҳрон мактубида АЭХАга «ядровий асбоб-ускуналар ва ядровий материалларни ҳимоя қилиш бўйича махсус чоралар» кўрилгани ҳақида маълум қилган. Сунъий йўлдошдан олинган суратларда энди Эроннинг учта ядровий объектларидан бири — Фордода «кратерлар» борлигини кўриш мумкин. Амалдаги портловчи моддалар ва «центрифугаларнинг тебранишларга сезгирлиги» ҳисобга олинса, жиддий зарар кутилмоқда, аммо ҳозирча ҳеч ким зарарни тўлиқ баҳолай олмайди, дея қўшимча қилди у.
Исроил 13 июн куни Эрон билан уруш бошлади, бу, унинг баёнотларига кўра, Эроннинг «илғор ядровий дастурини» тўхтатиш учун қилинган ва ўшандан бери бошқа нарсалар қаторида мамлакатдаги ядровий ва ҳарбий объектлар бомбардимон қилинди. 22 июнга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Эрон-Исроил можаросига аралашиб, Эроннинг учта ядровий объекти – Фордо, Натанз ва Исфаҳонга ҳаводан зарбалар берди. АҚШ президенти Доналд Трамп халққа мурожаатида Теҳрондаги уранни бойитиш бўйича асосий объектлар бутунлай вайрон қилинганини айтди.
Эрон давлат телевидениеси раҳбари ўринбосари Ҳасан Абединий шу куни кечқурун Эрон ҳукумати Қўшма Штатлар бир мунча вақт олдин зарба берган барча учта ядровий иншоотни эвакуация қилганини айтди. «Бойитилган уран захиралари ядро марказларидан олиб чиқилди ва у ерда, агар нишонга олинганида, радиация келтириб чиқариши ва ватандошларимизга зарар етказиши мумкин бўлган материаллар қолмаган», — деди у. 24 июн куни Теҳрон ядровий дастурини давом эттириши мумкинлигига ишонч билдирди.
Тавсия этамиз
Боку – Москва низоси тил масаласига етиб келди
Жаҳон | 09:05 / 04.09.2025
Хитойнинг ядро триадаси, Ғарб учун сигнал ҳамда Путин ва Кимнинг қўллови – Пекиндаги парад қандай ўтди?
Жаҳон | 19:40 / 03.09.2025
Интернетда Трампнинг ўлими ҳақида фейк хабарлар тарқалди
Жаҳон | 17:41 / 30.08.2025
Одилбек Исоқов – банкларни хусусийлаштириш кечикаётгани ҳақида
Иқтисодиёт | 14:10 / 30.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Телефонни ҳожатхонага олиб кириш геморрой хавфини оширади — тадқиқот
Соғлом ҳаёт | 23:55 / 05.09.2025
-
Байден тери саратони бўйича яна бир бор операция қилинди
Жаҳон | 23:49 / 05.09.2025
-
«Эрон ҳар доим хавфли жамоа» - Кападзе финал ва мундиал режаси ҳақида
Спорт | 23:24 / 05.09.2025
-
Трамп: «Мудҳиш Хитой туфайли Ҳиндистон ва Россияни йўқотганга ўхшаймиз»
Жаҳон | 23:13 / 05.09.2025
Мавзуга оид

22:42 / 04.09.2025
Исроил–Эрон урушига ШҲТ қандай реакция қилди?

07:41 / 03.09.2025
Ўзбекистон ва Эрон Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

14:21 / 01.09.2025
ШҲТ давлатлари Тианжин декларациясини қабул қилди. Унда нималар дейилган?

07:25 / 30.08.2025