Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон ва Жиззахда тиббиёт бирлашмаларига пул эвазига ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахслар ушланди
Аниқланишича, Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмасининг кадрлар бўлими назоратчиси ишга жойлаштириш эвазига фуқародан 500 доллар талаб қилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Пахтаобод ва Дўстлик туманлари тиббиёт бирлашмаларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахслар қўлга олинганини маълум қилди.
Қайд этилишича, департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмасининг кадрлар бўлими назоратчиси Б.Х. фуқаро М.С.нинг ишончига кириб, ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Жиззах шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Х.Э. исмли шахс фуқаро Ш.А.нинг ишончига кириб, уни Дўстлик тумани тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 21 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
00:06 / 07.06.2026
Сурхондарёда 4000 доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
08:33 / 26.09.2025
Тиббиёт муассасаларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:20 / 25.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари Туркиянинг Мерсин вилоятида ишга жойлаштирилади
15:02 / 23.05.2025