Жамият | 08:33 / 26.09.2025
2221
1 дақиқада ўқилади

Тиббиёт муассасаларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди

Фарғона вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида тиббиёт муассасаларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Олтиариқ туман бўлими ва  ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, Олтиариқ туман марказий поликлиникаси ходимаси Н.Р. фуқаро Д.У.нинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Нукус шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, Ихтисослаштирилган эндокринологи илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимаси П.Д. фуқаро Н.Г.нинг ишончига кириб, уни тиббиёт муассасаларининг бирига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 15 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
  
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид