Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ХАЭА бош директорини ядро иншоотларига киритмайдиган бўлди
Бу қарор «Исроил ҳужжатларида Эрон ядро иншоотларига оид баъзи муҳим маълумотлар топилгани» сабабли қабул қилинди.
Эрон Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) бош директори Рафаэл Гроссини ўз ядровий иншоотларига киритмайдиган бўлди. Шунингдек, ХАЭА бундай иншоотларга кузатув камераларини ўрнатолмайди, деб хабар берди Эроннинг Mehr ахборот агентлиги.
Бу қарор «Исроил ҳужжатларида Эрон ядро иншоотларига оид баъзи муҳим маълумотлар топилгани» сабабли қабул қилинди, деди парламент вице-спикери Ҳамид Ризо Ҳожи Бобоий.
25 июн куни Эрон парламенти ХАЭА билан ҳамкорликни тўхтатишни маъқуллади. Бу қадам, хусусан, ядровий иншоотлар хавфсизлиги ва мамлакатнинг тинч ядровий фаолияти кафолатланмаса, ХАЭА инспекторлари текширув ўтказиш учун Эронга кира олмаслигини назарда тутади.
Эрон Ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома (ЯҚТШ) аъзоси ҳисобланади. Бу мақом ХАЭА инспекторлари мамлакат ядровий иншоотларида текширув ўтказиш ҳуқуқига эга эканини билдиради. Яқин вақтгача ХАЭА инспекторлари Эрон ядро иншоотлари ишини назорат қилиб келган. ХАЭА шунингдек, Исроил зарбалари оқибатида Эрон ядровий иншоотларига етказилган зарарни ҳам баҳолаган.
Мавзуга оид
21:31 / 26.06.2026
Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозидаги сулҳни бузганликда айблади
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026