Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда ChatGPT туфайли энди иш бошлаётган ходимларга нисбатан талаб тушиб кетди
Ҳамма жойда сунъий интеллектдан фойдаланиш компанияларга иш самарадорлигини оширишга, ходимлар сонини эса қисқартиришга хизмат қилмоқда.
ChatGPT чатботи ишга туширилганидан кейин Британияда битирувчилар ва стажёрлар учун иш ўринлари камида 31,9 фоизга қисқарди, деб ёзади The Guardian.
Қайд этилишича, талабнинг қисқариши ҳақидаги статистика Adzuna иш қидириш платформаси томонидан тақдим этилган. Таъкидланишича, ҳамма жойда сунъий интеллектдан фойдаланиш компанияларга иш самарадорлигини оширишга, ходимлар сонини эса қисқартиришга хизмат қилмоқда. Шундай қилиб, тажрибасиз мутахассисларга иш топиш тобора қийинлашиб боряпти.
Хусусан, бизнес жараёнларни оптималлаштириш муносабати билан Буюк Британия ва Европадаги энг йирик телекоммуникация компанияларидан бири бўлган British Telecommunications 2023 йилда 40-50 минг ходимини қисқартириш режасини эълон қилган.
Anthropic сунъий интеллектни тақдим этган компания раҳбари Дарио Амодеи ушбу технология кейинги беш йилда офисда ўтириб ишлайдиган тажрибасиз ходимларнинг ярмини ишсиз қолдиришидан огоҳлантирди.
Сунъий интеллект инсонлар учун иш ўринларини кўпроқ яратадими ёки йўқ қиладими, деган масалада баҳслар ҳозиргача давом этмоқда. Халқаро валюта жамғармасининг ҳисоб-китобларига кўра, АҚШ ва Буюк Британия каби ривожланган иқтисодиётларда иш ўринларининг 60 фоизи сунъий интеллект таъсирига дучор бўлади.
Мавзуга оид
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026