Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Исроил билан бирга «кибергумбаз» яратиш режасини эълон қилди
«Кибергумбаз» яратиш режаси бешта банддан иборат. Унинг доирасида икки мамлакатнинг кибермудофаа соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳам кўзда тутилган.
Фото: Eyal Warshavsky
Германия Исроил билан ҳамкорликда кибертадқиқотлар марказини ташкил этиш ҳамда икки мамлакат разведка ва куч тузилмалари ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятида. Бу ҳақда Германия ички ишлар вазири Александр Добриндт маълум қилди, деб ёзади Bild газетаси.
Тел-Авив яқинидаги Бат-Ям шаҳрига ташриф буюрган Добриндт Германиянинг кибермудофаа стратегияси доирасида мамлакатда «кибергумбаз» яратиш бўйича бешта банддан иборат режасини тақдим этди.
Режа икки мамлакатнинг кибермудофаа соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, фуқаролик ҳимояси ва огоҳлантириш тизимини кучайтириш, разведка хизматлари ҳамкорлигини кенгайтириш ва Германия—Исроил кибертадқиқотлар марказини яратишни ўз ичига олади, шунингдек, Германия дронларга қарши ҳимоя потенциалини кучайтириши кераклигини назарда тутади.
«Хавфсизлик масалаларида бурилиш нуқтасига эришиш учун фақат ҳарбий мудофаа етарли эмас. Умумий мудофаа қобилиятини ошириш учун фуқаролик мудофаасини ҳам сезиларли даражада кучайтириш керак», — дейди Добриндт.
Газетанинг таъкидлашича, янги канцлер Фридрих Мерц томонидан тайинланган Добринт Германия ҳукуматининг Эрон билан урушдан кейин Исроилга ташриф буюрган биринчи вакилига айланди.
Мавзуга оид
21:22 / 16.04.2026
Трамп Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини эълон қилди
18:29 / 16.04.2026
Эрон АҚШ ва Исроилни мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун жавобгарликка тортмоқчи
11:44 / 16.04.2026
Исроил ва Ливан 30 йилдан сўнг музокара столига қайтади
09:41 / 15.04.2026