Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда Боботоғ каналига сув чиқарувчи қувур ёрилиб кетди
Жарқўрғон туманида насос станцияси орқали Аму Занг каналидан Боботоғ каналига сув чиқарувчи 2840 миллиметрли қувурда ёриқ юзага келди. Масъуллар аварияни бартараф этди, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Боботоғ каналида содир бўлган авария юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 30 июн куни соат тахминан 12:50 ларда Жарқўрғон туманида Аму Занг каналидан «Боботоғ» насос станцияси орқали Боботоғ каналига сув чиқарувчи 2840 миллиметрли қувурда ёрилиш юзага келган.
Содир бўлган аварияни бартараф этишга Аму Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси базасидан 1 та кран, 1 та «Камаз», 2 та трактор ва 12 нафар ишчи ходим жалб қилинган.
Авария соат 21:00 да бартараф этилиб, 21:20 да насос станцияси ишга туширилган.
«Ушбу вазият бўйича аҳоли ва аҳоли яшаш хонадонларига, уй ҳайвонларига зарар етмаган. Тан жароҳати олганлар йўқ», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
23:21 / 08.04.2026
Дунёга машҳур брендлар Ўзбекистонда контрафакт маҳсулот бўйича суд ишида ютиб чиқди
10:09 / 31.03.2026
Сурхондарёда пенсионерлар иштирокидаги наркогуруҳ фош этилди
08:22 / 13.03.2026