Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда сунъий интеллект йўқолган болаларни топишда ёрдам берди
Юзни таниш тизими 99 фоиздан ортиқ самарадорликни кўрсатди.
Россиянинг Новосибирск вилоятида йўқолган болаларни сунъий интеллект (СИ) технологиялари асосида қидириш тизими муваффақиятли жорий этилди.
NtechLab томонидан ишлаб чиқилган Find Face Multi хизмати олти оилага йўқолган болаларни топишда муваффақиятли кўмак берган.
Дастур видеокузатув камераларидаги тасвирларни йўқолган боланинг сурати билан таққослаб таҳлил қилади. Агар мос келса, автоматик равишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини хабардор қилади. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, таниб олиш аниқлиги 99 фоиздан ошади.
Вилоят рақамли ривожланиш вазири ўринбосари Антон Лошаков сўзларига кўра, қидирув тизими фақат ота-она розилиги билан фаоллаштирилади. Бунинг учун 112 хизмати орқали ариза топшириш, сўнгра боланинг фотосуратини «Безопасный город» тизимининг хавфсиз схемасига юклаш керак.
NtechLab бош директори Алексей Паламарчукнинг таъкидлашича, тизим ҳам мустақил ишлаши, ҳам мавжуд хизматларга бирлаштирилиши мумкин.
Таъкидланишича, Новосибирск вилояти технология ўз самарадорлигини амалда исботлаган Россиянинг биринчи минтақаси бўлди.