Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда авиадиспетчерлар иш ташлаш эълон қилди. Бу Европада 1,5 мингта рейснинг бекор қилинишига олиб келади
Ҳисоб-китобларга кўра, битта рейснинг бир дақиқага кечикиши авиакомпаниялар учун ўртача 100 доллар, бекор қилинган парвоз эса 18,57 минг доллар зарар келтиради.
Францияда бугун, 3 июл куни авиадиспетчерларнинг иш ташлаши бошланди ва у икки кун давом этади. Шу боис бугуннинг ўзида Францияда 933 та рейс бекор қилинди. Бу ҳақда мамлакат Фуқаролик авиацияси бош бошқармасига таяниб, Le Figaro хабар берди.
Европанинг етакчи авиакомпаниялари ассоциацияси Airlines for Europe ҳисоб-китобларига кўра, иш ташлашларнинг икки куни ичида 1,5 мингта рейс бекор қилинади ва бу бутун Европа бўйлаб «салкам 300 минг йўловчига таъсир кўрсатади».
Франция транспорт вазири Филипп Табаронинг маълум қилишича, авиадиспетчерларнинг иш ташлаши авиакомпанияларга «миллионлаб еврога тушади». Eurocontrol ҳисоб-китобларига кўра, битта рейснинг бир дақиқага кечикиши авиакомпаниялар учун ўртача 100 доллар, бекор қилинган парвоз эса 18,57 минг доллар зарар келтиради.
Иш ташлашда Франция авиадиспетчерларининг иккита йирик касаба уюшмаси иштирок этмоқда. Улар диспетчернинг иш жойида эканини назорат қиладиган янги тизим жорий этилаётганидан норози. Фуқаролик авиацияси бош бошқармаси маълумотларига кўра, бугунги иш ташлашда касаба уюшмаларининг 26,2 фоизи, яъни бутун мамлакатдаги 272 нафар диспетчер иштирок этяпти.
Мавзуга оид
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
19:22 / 16.06.2026
Ўзбекистонда иш ташлаш ҳуқуқи жорий этилмоқда. У қандай ишлайди?
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026