Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Крит оролида юзага келган ёнғинлар сабаб 1,5 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди
Ёнғинни ўчиришга 200 дан ортиқ ўт ўчирувчи, 46 та машина ва вертолётлар жалб этилган. Аммо олов аллақачон айрим уй ва меҳмонхоналарга тарқалиб улгурган.
Грециянинг Крит оролида ёнғинлар сабаб 1,5 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди, деб хабар беради AMNA агентлиги.
Қайд этилишича, ёнғинлар 3 июн куни Иерапетра шаҳрида юзага келган. Буталар ва ўт-ўланларнинг ёниши минтақада, умуман, Европада ҳукм сураётган кучли жазирама туфайли юзага келган бўлиб, кучли шамоллар ёнғиннинг тарқалишига ёрдам бермоқда.
Ёнғинни ўчиришга 200 дан ортиқ ўт ўчирувчи, 46 та машина ва вертолётлар жалб этилган. Аммо олов аллақачон айрим уй ва меҳмонхоналарга тарқалиб улгурган.
Жабрланган минтақалар фуқаролари ва туристлар маҳаллий ёпиқ стадионга жойлаштирилган. Бир неча киши нафас олишдаги муаммолар сабаб шифохонага ётқизилган.
Минтақадаги Меҳмонхоналар ассоциацияси раҳбари Жорж Царакиснинг айтишича, ёнғинлар туфайли 5 мингга яқин дам олувчи Критнинг жануби-шарқини тарк этган.
Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
12:23 / 22.06.2026