Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европарламент Еврокомиссияга ишонч масаласи бўйича овоз беради
Европа Комиссияси ва унинг раҳбари Урсула фон дер Ляйенга ишонч бўйича овоз бериш руминиялик ўнг евродепутат ташаббуси билан ўтказилади. Бу борадаги аризада бир қанча сабаблар келтирилган. Жараён кейинги ҳафтада амалга оширилади.
Европарламент Европа комиссияси ва унинг раиси Урсула фон дер Ляйенга ишонч масаласи бўйича овоз беради. Европарламент раиси Роберта Метсола фракция раҳбарларини тегишли таклиф ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда 2 июл, чоршанба куни AFP ва dpa агентлиги Европа Иттифоқи қонун чиқарувчи органидаги манбаларга таяниб.
Таклифни Италия, Полша, Франция ва Испаниянинг ўта ўнг партияларини ўз ичига олган "Европа консерваторлари ва ислоҳотчилар" (ECR) гуруҳидан руминиялик депутат тақдим этган. Депутатнинг исми кўрсатилмаган. ECR раҳбарияти аризага алоқадор эмаслигини билдирди. «Бу бизнинг гуруҳимизнинг ташаббуси эмас», деди унинг вакили AFP'га.
Ишонч масаласини овозга қўйиш сабабларидан бири фон дер Ляйеннинг коронавирус пандемияси даврида Pfizer фармацевтика компанияси раҳбари билан вакциналарни сотиб олиш бўйича алмашган матнли хабарлари атрофидаги можаро бўлди. Бундан ташқари, таклиф муаллифи Европа комиссиясини Руминиядаги президентлик сайловларига аралашишда айблаб, Европа Иттифоқининг мудофаа харажатлари дастурига қарши чиқди.
Ишонч масаласи бўйича овоз бериш келаси ҳафта Страсбургдаги ялпи мажлисда бўлиб ўтади. Dpa маълумотларига кўра, мунозара 7 июл куни кечқурун, овоз бериш эса 10 июлда ўтказилади. Агентликлар Европа Комиссиясига ишончсизлик вотумини эҳтимолдан йироқ деб ҳисобламоқда, чунки уни қабул қилиш учун депутатларнинг учдан икки қисми овоз бериши зарур.
Мавзуга оид
14:24 / 11.03.2026
Еврокомиссия раҳбари: атом энергиясидан воз кечиш — “стратегик хато”
11:21 / 28.02.2026
Еврокомиссия ЕИ—Меркосур келишувини вақтинча қўллайди
10:09 / 24.02.2026
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
10:56 / 21.02.2026