Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google сунъий интеллекти «барча касалликлар муаммосини ҳал қилади»
Isomorphic Labs компанияси сунъий интеллект ёрдамида барча касалликларга қарши дори ишлаб чиқармоқчи.
Alphabet корпорацияси таркибига кирувчи Isomorphic Labs компанияси сунъий интеллект (СИ) ёрдамида яратилган саратонга қарши дорининг биринчи клиник синовларини бошлашга тайёрланмоқда. Компаниянинг улкан мақсади - «барча касалликлар муаммосини ҳал қилиш».
Isomorphic Labs компанияси Google DeepMind сунъий интеллекти муваффақияти асосида ташкил этилган. Ушбу сунъий интеллект инсон организмидаги оқсиллар шаклини аниқ башорат қила олади - бу янги дори воситаларини яратишдаги ҳал қилувчи қадамдир.
Одатда бир дорини ишлаб чиқиш 10-15 йил давом этади ва миллиардлаб долларга тушади. Isomorphic Labs компанияси AlphaFold 3 ёрдамида жараённи тезлаштиришни ваъда қилмоқда, бу эса лаборатория тадқиқотлари бошланишидан олдин ҳам дори воситаларини рақамли «лойиҳалаш»га ёрдам беради.
Компания аллақачон Novartis ва Eli Lilly фармацевтика гигантлари билан йирик шартномалар тузди ва ўз дори воситаларини яратиш учун 600 миллион доллар тўплади.
Бироқ, бу муваффақиятлар саволлар туғдиради. Бундай дорилар ҳамёнбоп бўладими? Агар СИ хато қилса, ким жавобгар бўлади? Бу саволларнинг барчаси ҳозирча очиқлигича қолмоқда.
Мавзуга оид
10:06
АҚШ AI таҳдидлари сабаб киберхавфсизлик талабларини кучайтирди
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
10:00 / 09.06.2026
Энг яхши AI стартаплар Президент соврини учун курашади
18:32 / 08.06.2026