Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск Grok чатботининг тўртинчи авлодини тақдим этди
xAI стартапи томонидан тақдим этилган тест натижалари Grok 4 ChatGPT ва бошқа нейротармоқлардан устун эканини кўрсатди.
Фото: Getty images
Миллиардер Илон Маск ва у томонидан асос солинган xAI сунъий интеллект стартапи Grok чатботининг янги версиясини тақдим этди.
«Бу дунёдаги энг илғор сунъий интеллект», - деди миллиардер Х ижтимоий тармоғи орқали трансляция қилинган тақдимот давомида. Унинг таъкидлашича, «бир вақтнинг ўзида барча университетлар битирувчиларидан ақлли» бўлган Grok 4’дан ҳозирнинг ўзида фойдаланиш мумкин.
Илон Маскнинг қайд этишича, SpaceX компанияси физиканинг янги қонунларини очиш имкониятларига эга Grok 4’дан Марсни забт этишда фойдаланади. Grok 4 иккита қора туйнук тўқнашувини моделлаштириш, букмекерлар коэффициентларига асосланиб, спорт мусобақалари натижасини катта эҳтимол билан башорат қилиш ва мустақил тарзда бизнес юритиш қобилиятига эга.
Унинг овозли функцияси яхшиланган — чатбот шивирлаш, куйлаш, нутқ оҳангини ўзгартиришни ўрганиб олган. xAI томонидан тақдим этилган тест натижалари Grok 4 ChatGPT ва бошқа нейротармоқлардан устун эканини кўрсатган.
Grok 4’нинг базавий моделидан 30 долларлик обуна орқали фойдаланиш мумкин. Унинг SuperGrok Heavy тарифи учун эса ойига 300 доллар тўлаш керак бўлади.
Мавзуга оид
23:39 / 18.05.2026
Илон Маск судда OpenAI раҳбари Сэм Алтманга ютқазди
17:56 / 07.05.2026
Армияда сунъий интеллект ва дронлар даври: президент янги вазифаларни белгилади
08:39 / 04.05.2026
Дунёда биринчи давлат тўлиқ автоном дронлар галасини синовдан ўтказди
01:59 / 04.05.2026