Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миробод туманида таъмирланаётган бинода, Юнусободда эса кўп қаватли уйда ёнғин чиқди
Ҳар икки ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Миробод туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 13 июл куни соат 18:06 да Миробод тумани Шайхун кўчасида таъмирланаётган бино ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга етиб борган ва ёнғин ўчирилган.
«Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Айтилган манзилда ёнғин тўлиқ ўчирилган бўлиб, ҳеч қандай қайта ёниш хавфи мавжуд эмас», - дейилади хабарда.
Шунингдек, бугун пойтахтнинг Юнусобод туманида жойлашган кўп қаватли уйда ҳам ёнғин чиқди.

Юнусободнинг 8-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 8-қаватида ёнғин юз бераётгани тўғрисидаги хабар Тошкент шаҳар ФВБга соат 18:35 да келиб тушган. Ёнғин орадан қарийб 40 дақиқа ўтгач ўчирилган.
Таъкидланишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
13:40 / 19.06.2026
Ўзбошимчалик билан сақланган солярка портлаган – Ёзёвондан репортаж
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
10:25 / 17.06.2026