Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди
У ўтган ойда президент ёрдамчиси лавозимидан олиниб, маслаҳатчи бўлганди. Энди эса президентнинг ташқи инвестициялар бўйича вакилига айланди. Бу лавозим президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тенглаштирилган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Азиз Юлдашевич Мағрупов Ўзбекистон президентнинг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Президент администрациясидаги ўзгаришлар доирасида у президентнинг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимига ўтказилган.
Азиз Мағрупов фаолияти давомида ташқи ишлар вазирининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича масалатчи лавозимларида ҳам фаолият юритган.
У муқаддам президент администрацияси собиқ раҳбари Сардор Умрзоқовга ўринбосар бўлган, 2023 йил августида президент ёрдамчиси этиб тайинланганди. 2025 июн ойида эса у президент ёрдамчиси лавозимидан олиниб, президентнинг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаганди.
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
12:48 / 27.11.2025
Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
16:33 / 25.11.2025