Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Равшан Маматов Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди
Бир кун олдин президент Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги фақат таҳлил ва халқаро ҳамкорлик билан чекланиб қолганини танқид қилган эди.
Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Президент фармони билан Равшан Мамаджанович Маматов Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Бир кун олдин Равшан Маматов президент томонидан жиддий огоҳлантирилган эди. Шавкат Мирзиёев Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги фақат таҳлил ва халқаро ҳамкорлик билан чекланиб қолганини танқид қилди.
«Ўтган йилда пойтахтда 1,5 мингдан ортиқ наркотикка ружу қўйганлар расман рўйхатга олинган. Энг ачинарлиси, «соя»да бўлган гиёҳвандларнинг сони бундан ҳам кўп. Уларнинг аксарияти ёшлар. Улар наркотик учун ойига ўртача 20−25 миллион сўм сарфлаяпти. Гиёҳванд маблағ топиш илинжида жиноятга қўл уриши табиий», деди давлат раҳбари.
Шундан сўнг, агентлик раҳбари Равшан Маматов фаолиятида ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантирилган эди.
Мавзуга оид
16:33 / 27.01.2026
«Наркотик учун ойига ўртача 20−25 млн сўм сарфлаяпти» – президент ёшлар орасидаги гиёҳвандлик муаммоси ҳақида
15:09 / 27.01.2026
Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари ишдан олинди
20:51 / 17.12.2025
Наркотиклар айланмасига мансабдорлар ҳомийлик қилаётган ҳолатлар жуда кўп — Равшан Маматов
17:00 / 06.10.2025