Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биржада Аи-80 бензини нархи тарихий максимумга етди
Нарх бир йилда 15 фоизга, охирги икки йилда эса 1,5 баробарга кўтарилди.
14 июл, душанба куни Товар-хомашё биржасидаги савдоларда Аи-80 маркали бензин нархи тоннасига ўртача 10 млн 274 минг сўмгача кўтарилди. Бу – рекорд кўрсаткич саналади.
Ўртача нарх аввалги савдо кунига қараганда 282 минг сўмга қиммат бўлди. Сотилган ҳажм 1650 тоннани ташкил этди.
Бундан аввалги рекорд 10 июл кунги савдоларда ўрнатилган: ўшанда ҳам 1650 тонна Аи-80 бензини сотилиб, ўртача нарх 10 млн 195 минг сўмга тенг бўлганди.
11 июлда эса биржада ноодатий равишда кўп: 11 730 тонна Аи-80 бензини сотилди ва ўртача нарх 203 минг сўмга арзонлашиб, 9 млн 992 минг сўмгача тушганди.
14 июл кунги ўртача нарх (10 млн 274 минг сўм) – бир йил олдингидан 15 фоизга, икки йил олдингидан 47 фоизга юқори.
Бу рақамлар Аи-80 бензини нархи Ўзбекистондаги расмий инфляциядан бир неча баробар юқори ўсаётганини кўрсатади.
Мавзуга оид
08:58 / 09.07.2026
Қримда АИ-95 бензини нархи 92 фоизга ошди
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
08:55 / 03.07.2026
Россия ички бозорни таъминлаш учун “Евро-3” бензинига рухсат берди
17:41 / 02.07.2026