Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тайван армияси шаҳар ичида жанг олиб бориш бўйича ўқув машғулотларини бошлади
Ҳарбий бўлинмалар Хитойнинг эҳтимолий ҳужумига қарши туришга тайёрланиш ва аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида пойтахт кўчаларида «мудофаани ушлади».
Тайван Қуролли кучлари илк бор шаҳар жамоатчилик транспортини жалб этган ҳолда, Хитой ҳужумини қайтаришга тайёргарлик кўришга қаратилган ўқув машғулотларини ўтказмоқда. Бўлинмалар Хитойнинг эҳтимолий ҳужумига қарши туришга тайёрланиш ва аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида пойтахт кўчаларида «мудофаани ушлади».
Эрта тонгдан танкка қарши Жавелин ракета мажмуалари билан қуролланган ҳарбий полиция отрядлари Тайбэйдаги метро станциясидан чиқиб келди ва ёпиқ турган дўконлар олдидан ўтиб, жанговар позицияни эгаллади. Шаҳарнинг бошқа жойларида армиянинг фронторти қўмондонлиги ўқ-дорилар ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда тезкор жамоат транспорти тизимидан фойдаланди.
Тайванда ҳарбий ўқувлар 41 йилдан бери ҳар йили ўтказилади, аммо бу сафар қўмондонлик одатдагидан анча ичкарига кирди. Қўшинлар «жанг майдонида омон қолиш» синовидан ўтказилди —сценарийга кўра, Хитой денгиз ва ҳаво кучлари деярли ҳар куни Тайван сувлари яқинида манёвр қилиб, тўсатдан ракета зарбалари беради ва десант туширишни амалга оширади. Бу сафар 10 кун ўтказиладиган машғулотларнинг сўнгги тўрт куни бутун мамлакат бўйлаб узоқ давом этадиган жангларга тайёргарликка бағишланади.
Ўқув машғулотларига захирадаги 22 минг киши сафарбар этилган. Шунингдек, биринчи марта АҚШдан сотиб олинган ва Украинадаги жанг майдонларида юқори самарадорлигини намоён этган HIMARS реактив залп ўт очиш тизимларидан ҳам фойдаланилади.
Financial Times’нинг ёзишича, шаҳар кўчаларидаги операция давомида гаубица ва танк бир нечта автомобил ҳамда сув минорасига шикаст етган, Patriot зенит-ракета мажмуаси эса қайрилиб олиш вақтида тиқилиб қолган.
Мавзуга оид
21:28 / 10.04.2026
Тайван мухолифати етакчиси Пекинда Си Жинпинг билан учрашди
23:17 / 18.03.2026
“Хитойнинг мақсади – радарларни синаб кўриш” — Ҳикматилла Казакбаев
15:09 / 05.02.2026
Си Жинпинг Трампга: Тайванга қурол етказиб беришда АҚШ эҳтиёткор бўлиши керак
01:00 / 26.01.2026